
Суперлиганинг янги мавсуми 28 февраль куни старт олади, дея хабар бермоқда ПФЛ расмий сайти.
«Янги мавсум учун қуръа ташлаш маросими эса 8 февраль куни соат 18:00 да бўлиб ўтади. «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтадиган маросим «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Маълумот учун, жорий йилги мавсумда ҳам Суперлигада 14 жамоа иштирок этади. Қуйи лигага тушиб кетган «Динамо»нинг ўрнига А Про-лига ғолиби – «Машъал» иштирок этади» - дея ёзилади ПФЛ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги мавсум олдидан ЎФА ва ПФЛ Суперлига иштирокчилари сонини 12тадан 14тага ошириб, «Сурхон» ва «Динамо» клубларини чемпионатга қўшганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар