
Аввал хабар қилганимиздек, "Насаф" футболчилари 5 февралдан 19 февралга қадар янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув йиғин машғулотларини ўтказади.
Рўзиқул Бердиев шогирдлари йиғин давомида асосий эътиборни назорат учрашувларига қаратишади. Ўқув-машғулотлар йиғини доирасида олтита назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Ҳозирча улардан бешта рақибнинг номлари маълум. Олтинчи жамоа билан эса музокара олиб борилмоқда. Қаршиликларнинг рақиблари Украина, Македония, Қирғизистон, Беларусь давлатлари жамоалари бўлади.
"Насаф" футболчиларининг Анталиядаги назорат учрашувлари жадвали:
1. 7 февраль – “Колос” (Украина)
2. 10 февраль – “Ворскла” (Украина)
3. 11 февраль – “Брегалница ” (Македония)
4. 14 февраль – “Дордой” (Қирғизистон)
5. 17 февраль – “Торпедо БелАЗ” (Беларусь) “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.