Ўзбекистон миллий жамоаси 18-24 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида йиғин ўтказади. Ушбу ўқув-машғулот йиғини доирасида Вадим Абрамов шогирдлари 23 февраль куни Беларусь миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ушбу йиғин олдидан Tribuna.uz сайти мухбири Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов билан суҳбатлашиб, сўнгги ўйинларда клуби сафида гол ураётган Сардор Рашидовнинг миллий жамоага қачон чақирилиши ҳақида сўради.
«Сардор Рашидовнинг натижаларидан яхши хабардормиз. Уни Бирлашган Араб Амирликларидаги 18-24 февраль кунги йиғинга жалб этадиган рўйхатга киритган эдик. Аммо, Белорусь миллий жамоаси билан баҳс олдидан 21 февраль куни Сардор Рашидовнинг клуби чемпионат доирасида тур учрашувини ўтказиши лозим. Ўйинимиз ФИФА кунларида ўтказилмаётгани боис, Сардорни клубидан чақира олмаймиз. Рашидовни кейинги йиғинларда таклиф этиш режамизда бор» - дейди Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Карленович.
Маълумот учун, Сардор Рашидов куни кеча Қатар Амири кубоги 1/8 финали доирасида «Ал-Аҳли» - «Қатар СК» (2:1) ўйинида жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди
Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди