date
views 5 235

ФИФА яна учта йирик ҳомийсидан айрилди

ФИФА яна учта йирик ҳомийсидан айрилди

ФИФАнинг уч нафар йирик ҳомийси уюшма билан муносабатларга чек қўйишларини 22 январь куни эълон қилди. Бу ҳақда Telegraph'га асосланиб Kun.uz нашри хабар берди.

Бу ҳомийлар Castrol, Continental ва Johnson&Johnson компаниялари бўлиб, уларнинг вакиллари “Зепп Блаттер режими билан алоқалар узилганлиги”ни тасдиқладилар.

Аввалроқ ташкилот билан ҳамкорлик қилишдан Sony ва Emirates компаниялари ҳам бош тортган эди. Лекин бу компаниялар бундай қарор қабул қилишларининг аниқ сабабларини маълум қилишмаган.

Ушбу 5 компаниянинг молиявий кўмаги ФИФАга ҳар тўрт йилда 1,5 млрд доллардан кўпроқ маблағ келтирарди. Бу компанияларнинг ҳар бири билан узоқ муддатли келишувлар бор эди.

Уларнинг ўрнини қайси компаниялар эгаллаши масаласи ҳозирча очиқлигича қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ФИФА яна учта йирик ҳомийсидан айрилди