ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Шабаб Ал Аҳли” учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб мезбонлар иштирок этишди. Бош мураббий Шота Арвеладзега жамоа сардори Егор Кримец ҳамроҳлик қилди.
“Биринчи навбатда янги мавсум билан барчани табриклайман. Албатта ОЧЛни ўз майдонимизда бошлаймиз. Бу мусобақа биз учун, Ўзбекистон учун жуда муҳим. Гуруҳимиз қандай эканлигини биласизлар. Ўз ўйинимизни кўрсатишга уринамиз. Айниқса дастлабки икки турни ўз майдонимизда ўтказишимиз балки қандайдир устунлик берар. Эртага мухлислар келиб бизни қўллаб қувватлашади деб ўйлайман”, - дейди Шота Арвеладзе.
“Мен ҳам янги мавсум билан футбол жамоатчилигини табриклайман. Эртага ўйлашимча қизиқарли ўйин кутиб турибди. Илк ўйин уйда эканлиги яхши. Ўтган йилги ОЧЛда қилган хатолар устида ишладик”, - дейди Егор Кримец.
- Раҳбарият клуб олдига ОЧЛда қандай вазифа қўйди?
- Гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилди.
- Жамоанинг жисмоний ҳолати ҳозир қандай?
- Бир жамоа тонусга кириб олиши учун 10та ўйин керак бўлади. Ҳозирга қадар 4та ўртоқлик учрашуви ўтказдик.
- Рақиб ҳақида нима дея оласиз?
- Кучли жамоа. Айниқса ҳужум чизиғи кучли. Айни пайтда БАА чемпионатида пешқадам бўлиб турибди. Футбол ўйнашни яхши кўришади. Таркибида испаниялик, аргентиналик ва бразилиялик легионерлари бор. Бундан ташқари “Шабаб Ал Аҳли” ўз сафига Азиз Ғаниевга қўшиб олди.
- Эртанги баҳсга ҳамма тайёрми?
- Сидиқов, Комилов ва Абдуллаев каби футболчилардан ташқари қолганлар эртанги ўйинга тайёр. Бу ўйинчилар тахминан бир ойлардан кейин майдонга туша бошлашса керак.
- Эртага жамоа ҳужумкор ўйнайдими?
- “Пахтакор” ўзи биладиган ўйинни намойиш этади. Ўйин давомида ўз услубимиздан чекинмоқчи эмасмиз.
- Жамоада бир нафар осиёлик легионер учун жой қолган.
- ОЧЛ учун заявка қилиш вақти тугади. Балки иккинчи давра олдидан ўйлаб кўрармиз.
- Рақиб сафида сиз ҳимоячиларга бош оғриқ бўладиган қайси ҳужумчиларни ажратиб кўрсата оласиз?
Егор Кримец: - Айнан бир футболчини ажратиб кўрсата олмайман. Лекин бош мураббий айтганидек кучли легионерлари бор. Уларга қарши яхши ўйнай оламиз деб умид қиламан.
- Эрен Дердийок жамоага қандай қўшилиб кетди?
Егор Кримец: - Эрен жуда яхши йигит. Дастлабки кунларданоқ жуда ҳам яхши суҳбатдош эканлигини билдик. Шунчаки ўйиндаги ўзаро тушунишни йўлга қўйиб олишимиз даркор. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи