
ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган “Пахтакор” ҳамда БААнинг “Шабаб Ал Аҳли” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
“Пахтакор” марказий стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
18-дақиқада Жалолиддин Машарипов “парашют” услубида рақиб дарвозасига тўпни жойлаб қўйди. Шундан сўнг учрашув темпи жуда тушиб кетди. Натижада 67-дақиқада Педро Конде мувозанатни тикшалшга эришди. Аммо орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас Драган Черан яна “шерлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
“ПАХТАКОР” – “ШАБАБ АЛ АҲЛИ” 2:1
Голлар: Жалолиддин Машарипов (18), Драган Черан (70) - Педро Конде (67)
"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Егор Кримец (С), Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Достонбек Ҳамдамов, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев.
Захира: Санжар Қувватов, Анзур Исмоилов, Асад Собиржонов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Аброр Исмоилов, Владимир Козак, Эрен Дердийок.
"Шабаб Ал Аҳли": Мажид Носир, Муҳаммад Марзуқ, Абдулазиз Ҳайкал, Муҳаммад Себил, Юсуф Жабер, Азиз Ғаниев, Исмоил Алҳаммади, Абдулла Нақби, Мажид Ҳассан, Федерико Картабия, Педро Конде.
Захира: Ҳассан Ҳамза, Салмин Ҳамис, Муҳаммад Исмоил, Волид Ҳусайн, Ҳариб Абдулла, Эйд Ҳамис, Аҳмад Ҳалил.
Шу тариқа, Шота Арвеладзе шогирдлари 3 очко билан “В” гуруҳида 1-ўринга кўтарилиб олишди. Гуруҳдаги иккинчи беллашув эса Тошкент вақти билан соат 19:40 да бошланади. Унда мусобақанинг амалдаги ғолиби, Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” жамоаси Эроннинг “Падидеҳ” клубини қабул қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар