Ҳозирда ўзбек профессионал боксида юксалишлар даври юзага келмоқда. Кўплаб маҳоратли, истеъдодли чармқўлқоп усталаримиз жаҳон рингларини забт этишга улгуришди. Муроджон Аҳмадалиевнинг қандай тарихий натижа қайд этганидан хабарингиз бор. Қолаверса, бир қатор юртдошларимиз ҳам тез орада чемпионлик жангларида иштирок этиш арафасида...
Улар орасида шубҳасиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров яқин кунларда бундай нуфузли камар учун рингга кўтарилади. Бу борада батафсил маълумотга эга эканлигингиз учун тўхталиб ўтишни лозим топмадим.
Гап Қудратилло ҳақида кетаётганлигидан англадингизки, қуйида у билан боғлиқ қандайдир мақола эътиборингизга ҳавола этилади.
Ҳа, биз бугун ушбу ажойиб боксчимиз билан ўзига хос суҳбат қурдик. Ўзига хослиги шундаки, мазкур интервью боксдаги фаолияти, ўтказган жанглари ва бўлажак тўқнашувлари, умуман олганда спортдаги фаолияти ҳақида эмас. Аксинча, бироз болалик даврига оид ва ҳаётий саволлар билан мурожаат қилдик.
- Сизни омадли бола дейдилар... Аслида, омад деган тушунчани қандай изоҳлайсиз?
- Барчаси яратганнинг инояти деб ҳисоблайман.
- Меҳнаткаш дея ҳам эътироф этишади. Албатта, машғулотлар ва рингдаги ҳаракатларингизни назарда тутган ҳолда...Бунга қишлоқда ўсганингиз, уй ишлари ва жисмоний мехнатда тобланганингиз ҳам асосий сабаб бўлса керак?
- Шунчаки, ҳаваскор боксдаги мағлубиятларим туфайли, тўхтаб қолмасдан, олға интилганим учун шундай эътирофга сазовор бўлгандирман. Аслида, уйдагиларим мени уй ишларидан озод қилишган эди. Машғулотларга эътибор қаратишимни хоҳлашган.
- Ҳозирчи, уйга борган вақтингиз ер чопиш, экин экиш, хайвонларга қараш, хомток қилиш каби ишлар билан шуғулланиб турасизми? :)
- :) Очиғи йўқ.
- Қум тўлдирилган қоплар, дарахтга бойланган тўшаклар, боксдаги илк қадамларингиздан ўрин олганми?
- Албатта.
- Мактабда қандай баҳоларга ўқигансиз? Одатда, баъзи буюк инсонларга болаликдаги ўқитувчи, устозининг даккиси мотивация берганлиги ҳақида эшитганмиз... Сиз ҳам бирор марта ўқитувчингиз томонидан "Сен одам бўлмайсан" қабилидаги гап-сўзларини эшитганмисиз?
- Мактабда ҳар қалай яхши ўқиганман деб айта оламан. Кундалигимдан 4-5 баҳолар ўрин олган. Лекин, ўқув-машғулот йиғинлари, мусобақалар туфайли кўп дарс қолдирардим. Ўқитувчиларимдан хеч қачон ёмон гап эшитмаганман.
- Баъзан бўш вақтларингизда футбол ўйнаб туришингиздан хабаримиз бор. Бу борада салоҳиятингиз қандай?
- Албатта, бўш вақтларимда дўстларим билан кўп футбол ўйнаб турамиз. Бу спорт турини яхши кўраман. Ҳар ҳолда ёмон ўйнамасам керак. :)
- Келинг шунга ойдинлик киритишга ҳаракат қилиб кўрамиз?
- Қандай қилиб, стадионга борамизми? :)
- Мен Исроил Мадримовнинг футбол ўйнаганини кузатганман. У билан бир жойда ўқиганингизни инобатга олсак, албатта, унинг бу борадаги маҳоратига гувоҳ бўлганлигингиз табиий... Миллионлар ўйинида Исроил каби ҳаракатлана оласизми? :)
- Ҳа, десам ҳам бўлади.
- Охо,унда иккинчи лигада бемалол ўйнасангиз бўлар экан... :)
- Ўйлантириб қўйдингиз лекин. :)
- Майли, яна қайси спорт турларига қизиқасиз?
- Бошқа турларга унчалик қизиқишим йўқ.
- Боксчи машғулотлар жараёнида бевосита мусиқа, ашула билан ҳамнафас бўлади. Рингга чиқиб келишда ҳам... Сиз қайси ўзбек хонандаларининг ижодини хурмат қиласиз ва қай бирлари билан яхши муносабатга эгасиз?
- Озодбек Назарбеков, Ботир Қодиров ҳамда Ғайрат Усмоновларни қўшиқларини севиб тинглайман. Лекин машғулотларда эмас. Дам олаётган маҳали ёки машинада мароқ билан эшитаман. Ғайрат ака билан қадрдонмиз.
- Брюс Ли фаолиятида фалсафа муҳим ўрин тутган. Спортчи учун ушбу фан қай даражада керак?
- Тўғриси, бу борада бирон фикр билдира олмайман.
- Одатда, жуда оғир ва босиқ инсонсиз. Бирор марта кимгадир билмаган ҳолатда ноҳақлик қилиб қўйган вазиятингиз бўлганми?
- Эҳтимол. Лекин эсимда йўқ.
- Сизга нисбатан ҳам жуда кўп адолатсизликлар бўлган деб эшитганмиз?
- Тўғри, бироқ бу тарихда қолди. Бу борада гапиришдан маъно йўқ деб ўйлайман.
- Болаликда бирорта дўстингиздан калтак еганингизни эслай оласизми?
- Мактаб даврида жуда кўп урушганман. Кўпчилик бу боксчи дея мен билан урушгиси ёки уруштиргиси келарди. Чунки, мени кўринишим жуда кичкина бўлган. Балки, шунга бўлса керак.
- Эҳтимол, боксни танлашингизга ҳам шундай ҳолатлар сабаб бўлгандир?
- Йўқ. Боксга дадам чемпион бўлади, дея ният билан олиб борган.
Блиц саволлар
- Яхши кўрган бадиий асарингиз?
- Йўқ.
- Ёқтирган фильмингиз?
- Шайтанат.
- Сиз учун энг зўр шоир?
- Муҳаммад Юсуф.
- Сиз хурмат қиладиган киноактёр?
-Ёдгор Саъдиев.
- Энг яқин дўстингиз?
- Ота-онам.
Аҳмадбек Эшматов
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи