date
views 5 484

Нойернинг мум нусҳаси мадам Тюссо музейига қўйилади

Нойернинг мум нусҳаси мадам Тюссо музейига қўйилади

Душанба куни Берлиндаги мадам Тюссо музейига Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойернинг мум ҳайкали қўйилади.

2014 йилда жаҳон чемпионига айланган Нойер тақдимот маросимида шахсан иштирок этади.

"Албатта, бу мен учун катта фахр. Бу жуда ажойиб иш, мен ўз нусҳамни кўришга шошилиб кетяпман. Уни кўришга қизиқиб кетяпман", - дейди Нойер.

Таъкидлаш жоиз, жаҳон чемпионининг нусҳаси ҳақиқийсига ўхшаши учун ундан 256 ўлчовлар ва барча ракурсдан 150 та фотосурат олинди. 20 та уста 4 ой давомида иш олиб боришди. Шунингдек, бу музейда Германия терма жамоасининг собиқ посбони Оливер Каннинг ҳам мум ҳайкали жой олган.

Манба: www.Stadion.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нойернинг мум нусҳаси мадам Тюссо музейига қўйилади