Жанлуижи Буффон: "Ювентус"га қайтишимнинг сабабларидан бири бу Криштиану"

"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон Италия Кубоги 1/2 финал доирасидаги "Милан"га қарши биринчи ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Криштиану Роналду 90+1 дақиқада пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштирди (1:1).
"Роналду ажойиб. Ростини айтсам, "Ювентус"га қайтишимнинг сабабларидан бири бу Криштиану билан ўйнаш ва машғулот ўтказиш эди", - дейди Буффон.
Эслатиб ўтамиз, Буффон 2018-2019 йилларда ПСЖда ўйнагандан сўнг "Ювентус"га қайтган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг