Кеча, 14 феврал куни Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида Марказий Осиё минтақасидаги 7 мамлакат — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Турканистон, Афғонистон ҳамда Эрон миллий олимпия қўмиталари бош котиблари йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда 2021 йилдан бошлаб қатор спорт турлари бўйича Марказий Осиё ўйинларини ташкил этишга келишиб олинди.
Atameken business нашрининг ёзишича, ташаббус Қозоғистон МОҚ президенти Темур Кулибаев томонидан илгари сурилган.
Ҳозирда Марказий Осиё ўйинларига қайси спорт турларини киритиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Йиғилишда олимпия дастурига киритилган спорт турларидан ташқари олимпия дастурига киритилмаган маҳаллий спорт турларини киритиш таклифи илгари сурилди.
Эслатиб ўтамиз 1994 йилда Марказий Осиёнинг бешта мамлакати МОҚ раҳбарлари йиғилишида Марказий Осиё ўйинлари ташкил қилинган эди. Биринчи мусобақа 1995 йилда Тошкентда бўлиб ўтган. 2005 йилга қадар умумий ҳисобда 6 марта мусобақалар ташкиллаштирилган. Мусобақалар Тошкент (1995, 2005), Олмаота (1997), Бишкек (1999) ҳамда Душанбе (2003) шаҳарларида бўлиб ўтган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи