
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Сити"нинг навбатдаги икки мавсум ЕЧЛда ўйнамаслиги борасида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА 2012дан 2016 йилгача вақт оралиғида молиявий қаллобликлар туфайли "шаҳарликлар"га шундай жазо берди.
"Бу шунчаки ғалати. Мени шокка солди. Мен фақатгина футбол ҳақида гапира олишим мумкин. Уларнинг майдонда кўрсатаётган ўйинлари - шунчаки ажойиб!
Бундай қарордан кейин Гвардиола ва футболчиларга ачиндим. Ҳа улар қарордан норози бўлиб, аппeляция беришлари мумкин. Аммо ҳолат жуда жиддий", - деди Клопп. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар