17-18 февраль кунлари ОЧЛ Ғарб минтақасида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Қуйида Ғарб минтақасида бўлиб ўтадиган 2-тур баҳсларини келтириб ўтамиз.
"A" гуруҳи
"Ал Шорта" (Ироқ) - "Ал Ваҳда" (БАА)
17 февраль. Эрбил. "Франсо Ҳарири" стадиони
"Ал Аҳли" (С.Арабистони) - "Истиқлол" (Эрон)
17 февраль. Қувайт. "Жабер Ал Аҳмед" стадиони
Аввалги турда "Истиқлол" билан дуранг ўйнаган "Ал Шорта" бу сафар ўз майдонида БААнинг "Ал Ваҳда" клубини қабул қилади. "Истиқлол" эса ОФК чиқарган қарорга кўра яна сафарда ўйнайди ва Қувайтда Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби меҳмони бўлади.
Шуни айтиш керак, "Ал Аҳли" бу учрашувни бош мураббий Кристиан Гроссиз ўтказади. Чунки жиддаликлар миллий чемпионатда "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлишганидан сўнг клуб раҳбарияти бош мураббий билан гаплашиб олишни мақсад қилган.
"B" гуруҳи
"Шабаб Ал Аҳли Дубай" (БАА) - "Ал Ҳилол" (С.Арабистони)
17 февраль. Дубай. "Рашид" стадиони
"Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Шаҳр Ходро" (Эрон)
17 февраль. Тошкент. "Пахтакор" стадиони
Мусобақани ғалаба билан бошлаган "Пахтакор" бу сафар Эроннинг "Шаҳр Ходро" клубини мағлуб этишга уриниб кўради. Эронликлар ўтган тур "Ал Ҳилол"га имкониятни бой беришди.
ОЧЛнинг амалдаги ғолиби "Ал Ҳилол" эса Дубайда "Шабаб Ал Аҳли Дубай" билан куч синашади. 2015 йил ўтказилган ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинда БАА клуби 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.
"C" гуруҳи
"Шаржа" (БАА) - "Персеполис" (Эрон)
18 февраль. Шаржа. "Шаржа" стадиони
"Ал Таавон" (С.Арабистони) - "Ал Дуҳайл" (Қатар)
18 февраль. Бурайда. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони
Ҳамюртимиз Отабек Шукуров ҳаракат қилаётган "Шаржа" 1-тур ўз майдонида ютқазиб қўйди. Жамоа навбатдаги турни ҳам ўз уйида ўтказади. Шаржаликлар "Персеполис" билан куч синашишади. Ўтган йил "Персеполис" гуруҳдан чиқа олмаганди, бу йил нима бўлишини эса вақт кўрсатади.
Ниҳоят уч йиллик танаффусдан сўнг ОЧЛга қайтган "Ал Таавон" яна ўзини кўрсатишга уриниб кўради. "Ал Дуҳайл" охирги марта 11 ой олдин Саудия Арабистонига сафар уюштириб "Ал Ҳилол"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган.
"D" гуруҳи
"Ал Айн" (БАА) - "Ал Наср" (С.Арабистони)
18 февраль. Ал Айн. "Ҳазза бин Зайед" стадиони
"Ал Садд" (Қатар) - "Сепахон" (Эрон)
18 февраль. Доҳа. "Жассим бин Ҳамад" стадиони
ОЧЛ плей-офф босқичида "Бунёдкор"ни мусобақадан чиқариб юборган "Ал Айн" ўз уйида Саудия Арабистони клуби билан куч синашади. Боғлар шаҳри деб аталадиган Ал Айнда яна бир қизиқ баҳс бўлиб ўтиши кутиляпти. Аввалги тур амирлик футболчилари уйда "Сепахон"га йирик 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.
"Ал Садд" эса Доҳада "Сепахон"ни қабул қилади. Маълумки, Хави шогирдлари ўтган турда дуранг қайд этишди. "Ал Садд" Эрон клубларига қарши кечган охирги 7та ўйинидан фақат биттасида мағлуб бўлган.
Муаллиф: Xayrulla Xoliqov
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи