13:40 / 18.02.2020
2 704

Ўзбекистон миллий жамоаси БAAга йўл олди, икки футболчи йиғинга бормади

Ўзбекистон миллий жамоаси БAAга йўл олди, икки футболчи йиғинга бормади
Ўзбекистон миллий жамоаси 18-24 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида йиғин ўтказади. Бугун, 18 февраль куни бош жамоамиз БAAга йўл олди, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.

«Вадим Абрамов мазкур йиғинга 21 нафар футболчи чақирган эди. Лекин Абдувоҳид Неъматов ҳамда Сардор Қулматов соғлиги билан бироз муаммоси бор экани сабаб ушбу йиғинда иштирок этмайдиган бўлди» - дейилади манбада.

Йиғин доирасида Беларусь миллий жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушилади. Учрашув 23 февраль куни Шаржадаги «Aл-Ҳамрия» стадионида соат 18:00да бўлиб ўтади.

Йиғинда қатнашадиган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар:
Элдорбек Суюнов, Абдумавлон Абдужалилов.
Ҳимоячилар: Егор Кримец, Умарбек Эшмуродов, Исломжон Қобилов, Ҳусниддин Алиқулов, Мурод Холмуҳаммедов, Олег Зотеев, Акбаржон Исматуллаев.
Яримҳимоячилар: Шароф Мухитдинов, Санжар Қодирқулов, Жасурбек Жалолиддинов, Ойбек Бозоров, Азизбек Турғунбоев, Аброрбек Исмоилов.
Ҳужумчилар: Игорь Сергеев, Бобир Абдихолиқов, Ҳумоюн Муртазоев, Шохруз Норхонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон миллий жамоаси БAAга йўл олди, икки футболчи йиғинга бормади