21:06 / 18.02.2020
2 703

«Тоттенҳэм»да йўқотиш: Сон Хён Мин сафдан чиқди

«Тоттенҳэм»да йўқотиш: Сон Хён Мин сафдан чиқди
Фото: «Getty Images»
Англиянинг «Тоттенҳэм» клуби ҳужумчиси Сон Хён Мин ўнг қўлидан олган жароҳати боис жарроҳлик столига ётқизилади. Клуб расмий сайти хабарига кўра, корейс футболчиси АПЛ 26-турида «Астон Вилла»га қарши ўйинда жароҳат орттириб олган.

Таъкидланишича, форвард бир неча ҳафтагача жамоасига ёрдам беролмайди. Вазият шуниси билан ҳам ачинарлики, лондонликларнинг асосий ҳужумчиси Харри Кейн ҳам жароҳат олган. Кейн апрелдан кейингина сафга қайтиши кутилмоқда.

Ушбу мавсум Сон учун жуда муваффақиятли ўтаётганди: барча турнирлардаги 32 та ўйинда 16 та гол уриб, саккизта голга ассистентлик қилганди.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финали плей-офф босқичи доирасида, 20 февраль тунида «Тоттенҳэм» «Лейпциг»ни ўз майдонида қабул қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Тоттенҳэм»да йўқотиш: Сон Хён Мин сафдан чиқди