12:10 / 19.02.2020
3 164

Токио олимпиадаси-2020: ўтказиладими ёки йўқми?..

Токио олимпиадаси-2020: ўтказиладими ёки йўқми?..
Фото: «Tokyo2020.org»
Токиодаги Олимпиада-2020 очилишига беш ой муддат қолди. Аммо Японияда Ёзги Олимпия ўйинлари умуман ўтказилмаслиги ҳам мумкин, деб ёзмоқда «Argumenti.ru»га таяниб "Хабар" нашри.

Кўряпмиз, эшитяпмиз — Хитойдан тарқаган янги турдаги коронавирус хавфи туфайли глобал миқёсдаги айрим тадбирлар, хусусан, халқаро спорт мусобақалари ҳам бекор қилинмоқда.

Кўплаб мутахассисларнинг назарида, ҳозирги шароитда исталган оммавий тадбирни ўтказиш жиноятга тенг. Япониянинг ёш қўшниси (денгиз орқали) Хитойда бир суткада (18 февраль) коронавирусга чалинган 1886 нафар янги бемор аниқланди, бир суткада 136 киши шу касалликдан вафот этди.

Ҳозирча, эпидемияни тўхтатишнинг йўли топилган эмас. ХХРдаги бош давлат нашрларидан саналган «Жэньминь жибао» газетасининг ёзишича, Хитойда коронавирусни юқтирганлар жами сони 72 минг нафардан ошиб кетган. Касалликдан ўлганлар сони эса 2004 нафарга етди. 11 741 нафар беморнинг аҳволи оғир дейилмоқда.

Энг хавотирли маълумот шуки, Хитойда коронавирусни юқтирганлар билан яқин алоқада бўлган 560 минг нафардан ортиқ инсон аниқланибди! Бу улкан рақамлар Кунчиқар юртда Олимпиада бошланиши арафасида янада улканлашмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди.

«Argumenti.ru» ёзишича, шунинг учун ҳам кўплаб экспертлар Халқаро олимпия қўмитаси эртами-кечми барибир Токиодаги Олимпиадани расман бекор қилишга мажбур бўлади, деган фикрни илгари суришмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Токио олимпиадаси-2020: ўтказиладими ёки йўқми?..