
Футболчилик фаолиятида жамоанинг ҳимоя қўрғонида ҳаракат қилган ва олти йилдан буён жамоа директори бўлиб ишлаб келган Дилавер Ваниев “Машъал”нинг тарихидаги 17-мураббийи бўлди. Ваниевга Ботир Қораев ва Отабек Нарзуллаев яқиндан ёрдам беришади.
Фаолияти давомида “Янгиер”да бошлаган ҳимоячи "Зарафшон", "Навбаҳор" ва "Машъал" жамоаларида бир мавсум тўп тепган 3-рақам эгаси, 2005 йилдан бери Муборакда. Орада бир мавсум "Андижон" либосини кийди. Ҳатто клуб 1-лигага тушиб кетган йили ҳам Ваниев жамоасига содиқ қолган эди.
1975 йилда таваллуд топган футболчи роппа-роса 39 ёшигача футбол ўйнади. Доимий равишда ўз савиясини бир хил тарзда ушлаб тура олган Ваниев ўз жамоасининг ростманасига афсонасига айлана олди.
Манба: fcmashal.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар