
"Уфа" футбол клуби Испания йиғини доирасидаги сўнгги назорат учрашувини ўтказди.
"Уфа"га Рафаэль Бенитес бошчилигидаги "Далянь Ифан" клуби рақиблик қилди. Ўйин "Уфа"нинг тўлиқ устунлиги остида ўтди ва якунда русларнинг қўли баланд келди - 4:1. Даниил Фомин ва Ловро Бизякнинг дублига хитойликлар бир бор жавоб қайтаришди. Учрашувни заҳира ўриндиғида бошлаган Остон Ўрунов 33-дақиқада майдонга туширилди ва ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалингунига қадар тўп тепди.
Испания йиғинидан қайтган "Уфа" Краснодарга сафар қилиб, 1 март куни РПЛ 20-тури доирасида мазкур шаҳар жамоаси билан беллашади.
«Уфа» (Уфа, Россия) – «Далянь Ифан» (Далянь, Китай) – 4:1 (2:0).
Голлар: Фомин (1:0, 10), Бизяк (2:0, 41), Фомин (3:0, 58), Бизяк (4:0, 61).
ФК «Уфа»: Беленов - Сухов (Терентьев, 81), Неделчару, Табидзе (Пуцко, 85), Йокич, Алиев - Карп (Урунов, 33), Фомин, Тилль - Кротов (Агаларов, 79), Бизяк (Вомбергар, 72). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар