08:53 / 24.02.2020
2 758

Полвонларимиз Ҳиндистонда 10 та медални қўлга киритди

Полвонларимиз Ҳиндистонда 10 та медални қўлга киритди
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида полвонларимиз иккитадан олтин ва кумуш ҳамда олтита бронза медалини қўлга киритди.

Чемпионатнинг юнон-рум кураши бўйича ўтган беллашувларда Элмурат Тасмурадов олтин, Жасурбек Ортиқбоев ва Маҳмуд Бахшуллоев кумуш, Исломжон Баҳромов, Жалгасбай Бердимуратов ҳамда Муҳаммадали Шамсиддинов бронза медали билан тақдирланди.

Эркин кураш беллашувларида Ильяс Бекбулатов 70 килограммгача вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Иса Шапиев ўз вазнида бронза медалига сазовор бўлди. Аёллар курашида гиламга чиққан Даулетбике Яхшимуратова ҳамда Актенге Кеунимжаева шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой эгаллади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Полвонларимиз Ҳиндистонда 10 та медални қўлга киритди