09:01 / 25.02.2020
2 494

"Ҳумо" сардори мухлисларга мурожаат қилди

"Ҳумо" сардори мухлисларга мурожаат қилди
"Ҳумо" ташкил этилганининг илк йилидаёқ Олий Хоккей лигаси - Буюк ипак йўли кубоги плей-офф босқичига чиқди ва ҳозир жамоани энг муҳим учрашувлар кутиб турибди. "Қанотлилар" сардори Александр Шербина шу боис жамоа мухлисларига мурожаат қилди.

Ўтган ҳафта тошкентликлар Петров кубоги 1/8 финал босқичи доирасида Нефтекамскнинг "Торос" жамоасига қарши баҳс олиб бориши бўлди. Сафарда ўтган икки беллашувда Евгений Попихин шогирдлари мағлуб бўлишди - 0:3 ва 2:3 ОТ.

Олдинда эса Тошкентда бўлиб ўтадиган "Торос"га қарши яна икки ўйин кутиб турибди. "Ҳумо" сардори эса муҳим учрашувлар олдидан мухлисларни "Ҳумо-Арена"га чорлади.

Ҳурматли мухлислар!

Сизлар бутун мавсумда жамоани иштиёқ билан қўллаб-қувватладингиз ва бу бизга ғалаба қозонишимизда ёрдам берди. Сизлар бизнинг майдондаги олтинчи ўйинчимизсизлар, бизни ҳужумга ундаб, қийин вазиятларда қўллаб-қувватладингиз.

Мавсумнинг энг муҳим учрашувлари олдинда. "Торос" жамоаси кўп маротаба ВХЛда чемпион бўлган, аммо биз бутун Тошкент, бутун Ўзбекистон ортимизда турганлигини ҳис этиб турибмиз.

"Ҳумо" фақат ғалаба учун ўйнайди ва бизни фаол қўллаб-қувватлашингизга аминмиз. Сизни 26 ва 27 февраль кунлари "Ҳумо-Арена"да кутамиз. Биргаликда ғалаба қозонамиз!

Александр Шербина ("Ҳумо" хоккей клуби сардори)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ҳумо" сардори мухлисларга мурожаат қилди