Фото: Reuters
«Наполи» «Барселона»га қарши ўйинларда аутсайдер сифатида кўрилаётганди, аммо итальянлар жамоаси бош мураббийи жамоасининг истиқболи бўйича фикрларни ўзгартиришга мажбур қилди ва кучли рақибга қарши дуранг ўйнади.
«Наполи» (Италия) — «Барселона» (Испания) — 1:1 (1:0)
Голлар: Мертенс, 30 (1:0). Гризманн, 57 (1:1).
«Наполи»: Оспина, Манолас, Мариу Руй, Максимович, Ди Лоренцо, Зелиньски, Демме (Аллан, 80), Руис, Кальехон (Политано, 74), Мертенс (Милик, 54), Инсинье.
«Барселона»: тер Штеген, Пике (Лангле, 90+3), Юмтити, Семеду, Фирпо, Ракитич (Артур, 56), Видаль, Бускетс, де Йонг, Месси, Гризманн (Фати, 87).
Огоҳлантиришлар: Бускетс, 49. Инсинье, 61. Месси, 66. Гризманн, 83. Видаль, 89. Мариу Руй, 89.
Четлатиш: Видаль, 89.
Женнаро Гаттузонинг кучига тўғри баҳо берилмади. Ҳа, у ўзининг жонажон жамоаси «Милан»да ишлаганида клубга орзуга айланиб қолаётган Чемпионлар лигаси йўлланмасини тақдим эта олмаган ва ишончдан чиққанди. Аурелио Де Лаурентис ишсиз ўтирган мураббийни Карло Анчелотти ўрнига чақирганида, кўпчилик буни президентнинг навбатдаги ғалати қарори сифатида баҳолаганди. Лекин буни юлдуз футболчилар мураббийига уруш очган жамоада тартиб ўрнатиш йўлидаги қадам сифатида баҳолаш ҳам мумкин эди.
Гаттузо билан эса бундай қилиб бўлмасди, у шу вақтгача дахлсиз ҳисоблаб келинган Алланни осонлик билан машғулотлардан четлатиши мумкин. Бразилиялик футболчи мураббийдан узр сўрагачгина таркибга қайтарилди. Лекин ҳали асосий таркибга эмас, чунки янги мураббий жамоани ўз талаблари бўйича қайта қурмоқда.
Энди майдон марказида «Лейпциг»дан олиб келинган Демме назорат ўрнатади. У Гаттузонинг тактикасидаги муҳим фигурага айланиши ҳам мумкин, германиялик футболчи келганидан кейин машғулотлар сифати ҳам ошгани ва тўп тезроқ ҳаракатланаётгани кузатилмоқда. Аммо асосийси — Демме майдон марказидаги қояга айланади, бу эса жамоада кўп вақтдан буён мавжуд бўлган чизиқлар ўртасидаги узилишлар муаммосига барҳам беради.
Лионель Месси ва Диего Демме. Фото: Reuters
Энди жамоа ўйинида баланс яхшиланди, бу эса қисқа вақт ичида А Серия етакчиларининг додини беришда асқотди. Бир ой муддат ичида «Наполи» «Лацио» ва «Интер»ни Италия Кубогидан чиқариб юборди, кейин чемпионат ўйинида «Ювентус» мағлуб этилди (2:1). Бу қанчалик жарангдор эшитилмасин, Гаттузо амалда қисқа вақт ичида замонамизнинг икки энг яхши футболчисини тўхтатди. Криштиану Роналду «Сан-Паоло»да гол урган бўлсада жамоасини мағлубиятдан қутқариб қололмади. Ўйиннинг қўшимча дақиқаларида неаполитанликлар икки тўп фарқи билан олдинда боришганди.
Энди Мессига навбат келди, у сешанба оқшомидаги ўйинда фақат бир марта Видаль билан «девор» услубида ҳаракат қилиб, зарба бериш билан ёдда қолди. Ҳа, у тўп учун курашларга киришди ва бир сафар Оспинага жароҳат етказиб қўйишига бир баҳя қолди, шунингдек, бир марта чиройли финт ишлатиб, жамоа ҳужумини бошлаб берди. Бу ўйинда Лео ўз услубида ташаббусни қўлга олиб, жарима майдонига ёриб кириши билан боғлиқ эпизодлар эса бир кафт бармоқлари билан санагулик даражада кам бўлди.
Месси ва унинг жамоадошларида бу ўйинда бўш ҳудудлар бўлмади. Албатта, «Барселона» ўз даражасидан фойдаланиб, бир марта тўхтатиб бўлмас комбинация уюштиришди ва бу Гризманнинг голи билан якунланди. Аммо бундай комбинациялар уларда кўп бўлмади. Биринчи бўлимда кўк-анорранглилар рақиб дарвозаси томон бирор марта зарба бермади, рақиб мудофаасини ёриб ўтиш йўлини топа олишмади. Гаттузо шогирдлари тўпни каталонларга топшириб қўйишди ва уларни шафқатсиз прессинг билан бўғиб қўйиб, тезкор қарши ҳужумлар уюштиршди.
«Наполи» биринчи 45 дақиқани идеал даражада ўтказди, лекин бу вақтда мезбонларнинг ўн иккинчи рақамли ўйинчилари қийналиб кетган бўлишсада. Ахир бутун бўлим давомида тўп рақибга тушган заҳоти барча бир бўлиб ҳуштакбозлик қилиши қийинда. Кике Сетьен келгач «Барса» тўпни назорат қилишга қайтиши бу сафар иш бермади. Ла лигада бу муваффақият келтирган бўлсада, итальянлар тўп назорати орқали бирор натижага эришишга имкон беришмади.
Анчелотти даврида қўлланган 4-4-2 схемасини чиқиндига улоқтирган Гаттузо Маурицио Сарри давридаги 4-3-3 схемасига қайтди, бу схема ҳимояланиш вақтида ягона форвардли схемага айланади. «Наполи» одатда икки чизиқли ҳимоя қўллайди, аммо бу сафар ҳаддан ташқари зич ўйналди. Каталонияликлар жарима майдонига яқинлашиб келишганида, ҳимоячилар тўртлиги ўз чизиқларини максимал даражада бир-бирига яқин жойлашишди, қанот вакиллари эса ичкарироққа қайтган яримҳимоячиларга ёрдам беришди. Натижада «Барса» марказда эркин ҳаракатланиш имкониятидан маҳрум бўлди, ҳаддан ташқари тиғизлик тўпни жарима майдонига олиб киришга имкон бермади.
Буларга ҳужумга ўтиш вақтидаги идеал жойлашув қўшилди ва бир неча узатма орқали рақиб жарима майдонига етказиб берилаверди. Бундай тактика учун кўп вақт давомида Анчелоттининг схемаларига мослаша олмай қийналган Мертенс мос келади. Ҳозирда бельгиялик ушбу футболчи ҳам, собиқ мураббий билан низолашган Инсинье ҳам яна отда. Мертенс эса 121-голини урди ва самарадорлик бўйича Марек Ҳамшикка тегишли клуб рекордини такрорлади.
Дрис жароҳат туфайли алмаштирилганда эса унинг ўрнини эгаллаган Милик ҳам ўйинга осон мослашди ва Кальехонни яккама-якка вазиятга чиқарди.
Агар меҳмонлар дарвозасида тер Штеген турмаганида, итальянлар «Камп Ноу»га катта устунликка эга ҳолда боришлари мумкин эди. Энди катта эҳтимол билан улар Каталония пойтахтида аламли мағлубиятни қабул қилишади. Аммо биринчи ўйин кўрсатдики, «Наполи»нинг имконияти йўқ эмас, Бускетс ва Видал дисквалификация туфайли жавоб ўйинини ўтказиб юбориши эса — Гаттузо учун қўшимча имкон.
Унинг ҳамкасбида шундоқ ҳам бундай жанговар характердаги рақибга қарши урушда ғолиб бўлиш учун керакли яримҳимоячилар йўқ эди. Каталонлар мухлислари фақатгина Мессининг даҳосидан умид қилишлари мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...