2 736
Мбаппе: “Зиданнинг автомобилига чиққач, ундан: “оёқ кийимимни ечишим керакми?”, деб сўраганман”
ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ёшлигида бўлган воқеаларни эсга олди.
“Дам олиш кунлари мени “Реал”да машғулот ўтказишга таклиф қилишгани мисоли Ойга парвоздек эди, у ерга боришни жуда ҳам хоҳлардим. Ўйинларимизни кўриш учун ҳар хил скаутлар келиб туришарди, мен ҳақимда ОАВда ҳам оз-моз ёзишган, аммо 13 ёшлигимда улар олдида ўзимни қандай тутишим кераклигини билмас эдим.
Зидан билан учрашувимизни эса ҳеч қачон ёдимдан чиқармайман. Аэропортга етиб келганимиздан кейин, автотураргоҳда бизни Зидан кутиб олди ва базага олиб боришни таклиф этди. Автомобилга чиққач, ундан “оёқ кийимимни ечишим керакми?”, деб сўраганман. Нега бундай деганимни билмайман, лекин бу Зиданнинг машинаси эди, мен эса орзуим ушалди деб ўйладим”, – дейди Килиан Мбаппе. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...