Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг Телергамдаги каналида ОФК тартиб интизом қўмитасининг қарорлари ҳақида маълумот берди.
"Осиё футбол конфедерацияси интизом қўмитасининг қарорларини эълон қилди. Унга кўра, 30дан ортиқ ишлар кўриб чиқилган. Уларнинг бири Ўзбекистонга боғлиқ.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиси Одилбек Абдумажидов Саудия Арабистонига қарши Осиё чемпионати саралаш ўйинидаги четлатилиши учун 2 ойга - 24 февральдан 23 апрелгача дисквалификация қилинди ва 2000 доллар жаримага тортилди. Бу дисквалификация футбол билан шуғилланишни чекламайди. Абдумажид ушбу муддат ичида футбол ўйинларида иштирок этмайди.
Бошқа қарорлар орасидан Лаос терма жамоаси икки футболчиси бир умрга четлатилганини алоҳида кўрсатиш мумкин. Бу икки ўйинчи келишилган ўйин ташкиллаштиришда (2017 йилнинг 5 октябрида Гонконг - Лаос) айбдор деб топилди. Яна бир футболчи ҳам вақтинча дисквалификация қилинди. Ҳозирча унинг ўша ўйинга алоқадорлигига тўлиқ аниқлик киритилмади.
Бундан ташқари, ОФК Чемпионлар лигаси-2019 мусобақасида иштирок этиш мақсадида нотўғри берилган лицензиялар учун 120 000 долларга жаримага тортилди" - деб ёзади Алишер Никимбаев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U19 ҳамда Саудия Арабистони U19 терма жамоалари ўртасидаги баҳсда муштлашув содир бўлган эди.
Манба: t.me/ANikimbaev “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...