28 февраль куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги Sam's Town Hotel & Gambling Hall бокс мажмуасида навбатдаги профессионал бокс мусобақаси ўтказилади, дея хабар тарқатди vRINGe.com сайти. Эътиборлиси, мусобақанинг марказий жангида -63,5 кг вазн тоифасида хамюртимиз Санжарбек Раҳмонов америкалик Кит Хантер билан рўбарў келади.
Фаолияти мобайнида Кит Хантер 11 та жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган. Андижон бокс мактаби тарбияланувчиси Раҳмонов эса профи боксда 15 та жангнинг 12 тасини ғалаба, 2 та мағлубият ва битта дуранг билан якунлаган. Ҳамюртимизнинг 2 та мағлубиятидан биттасига айнан Хантердан 2019 йилда учраганлигини инобатга олсак, жанг муросасиз кечиши шубҳасиз.
29 февраль куни эса АҚШнинг Техас штати Фриско шаҳридаги The Ford Center at The Star бокс мажмуасида эса ҳамюртимиз Исроил Мадримов венесуэлалик 40 ёшли Чарли Наварро билан -69,9 кг вазн тоифасида баҳслашади. Аҳамиятлиси, ушбу беллашув WBA чемпионлик камари учун даъвогарни аниқлаш учрашуви эканлиги билан кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Худди шунингдек, айнан 29 февралда яна бир қатор ёш профессионал боксчиларимиздан Олимжон Назаров, Абдурасул Исмоилов ва Равшанбек Шерматов Камбоджанинг Бавет шаҳридаги беллашувларда иштирок этишади. Олимжон Назаров ўзига тегишли бўлган WBO Oriental камарини филиппинлик Орли Силвестрдан ҳимоя қилса, Равшанбек Шерматов ва Абдурасул Исмоилов маҳаллий боксчиларга қарши рейтинг жангларини ўтказишади.
Тўлқин РЎЗИЕВ
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди