
Муҳсин Муҳаммадиев бошчилигидаги "Бухоро" сафарда "Қўқон-1912" га йирик ҳисобда (0:3) мағлуб бўлди.
Ўйиндан сўнг жамоанинг канадалик легионери Милован Капор фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қандай ҳисоб қайд этилганидан қатъий назар биз мағлуб бўлдик. Афсуски, бугун ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Ғалаба қозониш учун келган эдик. Рақибда ҳавфли вазиятлар нисбатан кўпроқ бўлди. Аммо, биз ҳам яратган вазиятларимиздан унумли фойдаланганимизда натижа бошқача бўлиши мумкин эди. Бу мавсумнинг илк ўйини. Ҳаяжон ва ваҳимага берилмасдан кейинги ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз", дейди Капор.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар