19:30 / 29.02.2020
2 966

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Яманга қарши ўйини қолдирилиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Яманга қарши ўйини қолдирилиши мумкин
Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқичи “D” гуруҳида 5 та учрашувдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 1-поғонасини эгаллаб турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2020 йилда 3 та жуда муҳим ўйин ўтказишидан хабарингиз бор.

Навбатдаги учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 31 март куни Яман меҳмони бўлади. Аммо тасдиқланмаган хабарларга кўра, ушбу беллашув коронавирус сабабли бошқа муддатга қолдирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ОЧЛ доирасида Саудия Арабистонида ўтиши керак бўлган "Ал Ҳилол" - "Пахтакор", Тошкентга кўчирилган "Сепахон" - "Ал Наср" учрашувилари коронавирус туфайли қолдирилганди.

Шунингдек, Европа ва Осиё чемпионатларидаги бир нечта беллашувлар ҳам бошқа санага кўчирилган. ОФК яқин кунлар ичида бу борада қарор чиқариши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Яманга қарши ўйини қолдирилиши мумкин