Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бунёдкор" (1:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин кутилганидек ўтди. "Сурхон" жамоасини яхши биламиз, уларнинг устунлиги стандарт вазиятлардан фойдаланиши. Бугун ҳам шу жиҳат бўйича босим уюштиришди. Лекин йигитлар бу босимни қийинчиликсиз бартараф этишди. Иккинчи бўлимда голлар урдик. Ўйлашимча, ҳаммаси тўғри бўлди. Чунки танаффусдан сўнг устунликка эга бўлдик ва бундан фойдаландик. Тўпни назорат қилиб, қарши ҳужумдан ҳам гол ура олдик.
"Сурхон" таркибида тажрибали футболчилар бор. Улар футболни қандай ўйнаш кераклигини жуда яхши билишади. Айтганимдек, стандарт вазиятларда бизга босим уюштиришга ҳаракат қилишди. "Сурхон" яхши жамоа, улар ҳали кўп жамоаларга ташвиш туғдиришади. Мавсум эндигина бошланди. Ҳали ҳамма нарса бўлиши мумкин", - дейди Вадим Абрамов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бугун жуда ёмон ўйнадик"

Вадим Абрамов: “Шогирдларимни танимай қолдим”

Вадим Абрамов: "Бугун қийналдик, чунки рақиб ҳимоявий ўйнади"

Рўзиқул Бердиев: "Сурхон"га қарши ўйин режамиз асосида ўтди

Вадим Абрамов: "Йигитлар борларини бериб ўйнашди"

Вадим Абрамов: "Бугун миллий терма жамоа ёшлар жамоасига қарши ўйнагандек бўлди"