
Қатар чемпионатининг 16-турида “Ал Хор” жамоаси ўз майдонида Сардор Рашидов тўп тепаётган “Қатар СК” клубини қабул қилди.
Мазкур беллашувда “Пахтакор”даги ажойиб ўйинлари билан танилган Тиаго Безерра дубл муаллифига айланди ва жамоасининг узоқ муддатли ғалабасиз сериясига барҳам берди. Баҳсдан сўнг бразилиялик футболчи билан боғланиб фикрлари билан қизиқдик.
“Ўйин асабий руҳда ўтди. Қийин ғалабани қўлга киритдик. Охирги дақиқалар яқинлашгани таваккал қилишдан бошқа чора топа олмадик. Бироқ, пенальтидан урилган голдан сўнг уч очко бизники эканлигига ишона бошладик. Иккинчи тўпни киритиб ўйинга чиройли якун ясашга эришдик. Турнир жадвалидаги аҳволимизни янада оғирлаштириб қўймаслик учун мағлуб бўлмаслигимиз талаб этиларди.
Сардор Рашидов ҳақида фикрим қандай? Менимча унинг даражаси жамоасидаги бошқа футболчиларникидан юқорироқ. Маҳаллий ўйинчилардан ажралиб туради. У “Қатар СК” таркибидаги энг яхши футболчилардан бири деб ўйлайман”, - деди Тиаго Безерра.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар