13:38 / 03.03.2020
2 792

Лицензион мусобақага қуръа ташланди: Ўзбекистонлик боксчиларнинг илк рақиблари маълум

Лицензион мусобақага қуръа ташланди: Ўзбекистонлик боксчиларнинг илк рақиблари маълум
Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
Иордания пойтахти Оман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа старт олмоқда.
«11 мартга қадар давом этадиган мазкур турнирда ушбу минтақаларнинг энг сара боксчилари баҳс олиб боришади», дейилади МОҚ матбуот хизмати хабарида.

2 март куни мусобақага бағишланган матбуот-анжумани ўтказилган ва ҳар бир вазн тоифасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтган.
Ўзбекистон жамоаси ушбу турнирда 8 вазн тоифасида ҳам ўз вакиллари билан иштирок этмоқда.

Қуйида уларнинг турнирдаги илк рақиблари:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Сайид Муҳаммад (Покистон) / Алдомс Сугуро (Индонезия)
-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Акилбек Эсенбек уулу (Қирғизистон) / Гаурав Соланки (Ҳиндистон)
-63 кг: Элнур Абдураимов – Жеймс Палисте (Филиппин)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Ка Ва Чан (Ҳонгконг) / Доминик Рое (Янги Зеландия)
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Осама Элсимрин (Иордания)
-81 кг: Дилшод Рўзметов – Навоса Ята (Тувалу) / Пауло Аукусо (Австралия)
-91 кг: Санжар Турсунов – Ториқ Роби (Ироқ)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Денис Латипов (Бруней) / Хвапёнг Сон (Ж.Корея)

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Оман шаҳрида 17 февралдан ўқув-машғулот йиғинида иштирок этди. Мазкур машғулотлар якуни бўйича ушбу таркиб саралаб олинди.

Регламентга кўра, Осиё/Океания минтақалари учун ҳар бир вазн тоифасига турлича квота ажратилган. Ушбу турнирда лицензиялар қуйидаги тартибда тақсимланади:

-52 кг: 6та ўрин
-57 кг: 6та ўрин
-63 кг: 6та ўрин
-69 кг: 5та ўрин
-75 кг: 5та ўрин
-81 кг: 5та ўрин
-91 кг: 4та ўрин
+91 кг: 4та ўрин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лицензион мусобақага қуръа ташланди: Ўзбекистонлик боксчиларнинг илк рақиблари маълум