
«Андижон» жамоаси трансфер ойнаси якунланиб бораётган бир паллада ўз сафини яна икки нафар легионер билан тўлдириб олди.
Александр Хомяков марказий ҳимоя чизиғи билан марказий ярим ҳимояни янада кучайтириш мақсадида нигериялик футболчиларни таклиф этган.
1993 йил Нигерия давлатида таваллуд топган Эммануэл Аривачукву марказий ҳимоячи ҳисобланиб, Ироқнинг «Нафт Майсан» жамоасидан таклиф этилди.
1995 йилда туғилган яна нигериялик Ибе Микаэл эса марказий ярим ҳимояда ҳаракат қилади. Ушбу легионер ҳам яқинда «бургутлар» аъзосига айланди.
Ушбу хорижлик футболчиларнинг ҳужжатлари шу кунларда тўлиқ расмийлаштирилади ва катта эҳтимол билан «Андижон»нинг 8 март кунги «Насаф»га қарши кечадиган учрашувида дебютини ўтказади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар