
Кеча Чеченистон пойтахти Грознийда футбол бўйича Россия кубогининг чорак финал ўйинида Санкт-Петербургнинг “Зенит” ва Грознийнинг “Ахмат” клубларининг мухлислари ўртасида оммавий муштлашуви туфайли ўйин маълум бир вақтга тўхтатилди, деб RTга таяниб Sof.uz хабар бермоқда.
Меҳмонлар трибунасидаги “Зенит”фанатларидан бир неча киши футболкаларини ечгани “Ахмат” мухлисларига ёқмади.
Мезбонлар орасида аёллар ҳам бўлганлиги сабабли, чечен аҳли бу ишни маҳаллий урф-одатларга ҳурматсизлик деб қабул қилишди ва юзлаб маҳаллий мухлислар ўйинни унутиб қарама-қарши трибуналарда ўтирган меҳмонлар томон югуришди.
Ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди. Полиция, хавфсизлик хизмат ходимлари ҳамда клубнинг баъзи ўйинчилари мухлисларни тинчлантиришга уринишди.
Бир неча дақиқадан сўнг футбол давом этди ва якуний натижа 1:2 ҳисобида “Зенит” фойдасига ҳал бўлди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар