Суперлига 2-турида "Навбаҳор"дан учралган мағлубиятдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйин ҳақида гапириш жуда қийин. Биз кўзланган режаларни унчалик даражада бажара олмадик. Асосийси, "Навбаҳор" бизга қарши қандай ўйин кўрсатишини билгандик ва шунга қараб тайёргарликни давом эттирдик. Айрим паллаларда бизга сабр етмади. Йигитлар ўйин бироз асабий ўтишини, контактларга бой бўлишини билишганди. Шунингдек, ўйинда баланс етишмади. Тўп бизга тушиши билан тезда йўқотяпмиз.
Йўқотилган тўпни қайтаришда эса кўплаб куч сарфладик. Ўйин чиройли бўлди. Мухлислар ҳам зерикиб қолишмади, икки томон ҳам майдонда борларини беришди. Бизга фақатгина совуққонлик етишмади. Агарда биринчи бўлимдаги вазиятлардан фойдаланганимизда барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. Бироқ бу футбол, урмадик, икки гол қўйиб юбордик. Ўз устимизда ишлаб, олдинга ҳаракатланишда давом этамиз.
- Нима деб ўйлайсиз, "Навбаҳор"нинг ғалабасига қандай омиллар асосий ҳисса қўшди ва стадион атмосфераси ҳақида нима дея оласиз?
- Бугун мухлислар "Навбаҳор"нинг 12-ўйинчиси бўлиб тура олди. Футболчилар ҳам буни ҳис қилган ҳолда юқори куч билан ўйнашди. Агарда стадионларимизда мухлислар шу тариқа кўпайишса, футбол янада жозибадорроқ бўлади ва футболчилар ҳам катта иштиёқ билан майдонда ҳаракатланишади. Менимча, мухлисларнинг эффекти "Навбаҳор"га катта фойда берди.
- "Локомотив"нинг олдида қандай мақсадлар бор?
- Бизда мақсад ҳеч қачон ўзгармайди. Олдимиздаги ҳар бир ўйинда ғалабага эришиш. Биз мавсумнинг боришига қараб иш қиламиз. Аммо ҳеч қачон мақсадларимиз ўзгармайди.
- "Локомотив" легионерларининг бугунги ўйинларига қандай баҳо берасиз?
- Айнан кимларнидир ажратиб кўрсата олмайман. Баъзи паллаларда футболчилар ўзларининг асабларини тийиб тура олишмади. Кимлардир биринчи марта шундай трибуналар остида футбол ўйнамоқда. Бу футболчига катта босим беради. Мухлислар эса ҳақиқатдан ҳам 12-ўйинчи бўлишди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди