Иордания пойтахти Амман шаҳрида давом этаётган Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнирда ҳамюртимиз Турсуной Раҳимова (-51 кг) жанубий кореялик Жунх Жухёнга қарши чорак финал босқичи йўлида ўз жангини ўтказди.
Мазкур вазн тоифасида қолганларга нисбатан кўпроқ йўлланма ўйналади. Яъни, олтиликдан ўрин олган боксчилар лицензияни қўлга киритади.
Жангнинг биринчи раунди тезкор зарбалар алмашинуви билан бошланди. Вакиламиз чап қўлида бир қатор аниқ зарбалар йўллай олди. Умуман олганда, ушбу раундда юртдошимиз ажойиб ҳаракат қилди.
Иккинчи раундда бироз клинч ҳолатлари кўпроқ бўлганлиги билан ёдда қолди. Лекин Турсуной рақибини аниқ зарбалар билан кутиб олишга ҳаракат қилди ва бу қайсидир маънода ўзини оқлади, деб айта оламиз.
Учинчи раундда жанубий кореялик боксчи олдинга ташланди ва биринчи рақамда ҳаракат қилди.
Албатта, икки раундда имкониятни бой берганлиги ҳам бундай ҳаракат қилишга ундади. Бироқ, юртдошимиз қарши зарбаларда яхши ҳаракат қилди. Услубидаги ранг-баранглик вакиламизга қўл келди ва у ушбу тўқнашувда чиройли ғалабага эришди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди