18:43 / 07.03.2020
2 581

Миразизбек Мирзаҳалилов биринчи жиддий тўсиқни забт этди

Миразизбек Мирзаҳалилов биринчи жиддий тўсиқни забт этди
Иорданияда давом этаётган лицензион турнирида ҳамюртимиз жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов (-57 кг) ҳам илк жангини ўтказди. У ҳиндистонлик Гаурав Соланкига қарши рингга кўтарилди.

Ушбу қарама-қаршилик ғолиби чорак финалга йўл олар эди ва деярли Токио йўлланмасига янада яқин келарди. Чунки, бу вазн тоифасида 6 та йўлланма ўйналмоқда. Қолаверса, юртдошимиз жой олган тарафда икки кучли рақиб бўлса, биттаси шу ҳинд боксчиси эди. Иккинчиси қозоғистонлик Серик Темиржанов билан эса ярим финалда тўқнаш келиши мумкин.

Жанг мобайнида рақибидан устунликка эришган Мирзаҳалилов якунда 4:1 ҳисобида зафар қучди ва навбатдаги босқичга йўл олди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миразизбек Мирзаҳалилов биринчи жиддий тўсиқни забт этди