Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сурхон" учрашувидан кейин меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.
"Иккала жамоа илк турда мағлуб бўлганди. Шу боис бугун жамоалар фақат ғалаба учун борини бериб ўйнади. Футболчилар биз берган кўрсатмаларни бажаришди. Тўғри хатолар бўлди, уларни кўриб чиқамиз. Лекин йигитлар борини бериб, катта меҳнат қилиб ҳақли ғалабага эришдик. Рақибга босим ўтказмасангиз ғалаба қозона олмайсиз. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам босим қилиш керак. Тезкор голдан кейин йигитлар хотиржамликка берилдик ва гол ўтказиб юбордик", - деди Баҳром Ҳайдаров.
- "Сурхон"га расман бош мураббий этиб тайинландингиз. Бироқ аслида жамоани бошқа инсон бошқарётгани ҳақида миш-мишлар юради. Бунга ойдинлик кирита оласизми?
- Бу саволни кутгандим. Сабаби 3 кун олдин "Сурхон"га бош мураббий этиб тайинландим ва мухлислар орасида ҳам шундай гап-сўзларни эшитдим. Жамоа ичида бу борада суҳбат бўлди. Йигитларга бу ерга бош мураббий сифатида келганимни ва барча машғулотларни ўзим олиб бораман, рақибларга қарши тактикаларни мен танлайман деб тушунтирдим.
- "Сурхон"га айнан кимнинг таклифи билан келдингиз?
- Илҳом Мўминжонов дисквалификация туфайли айни пайтда ҳеч қайси жамоада ишлай олмайди. Айнан у мени раҳбариятга таклиф қилган. "Сурхон" клуби раҳбарлари билан музокара ўтказдик ва келишувга эришдик. Мендан ташқари яна 2-3 нафар мураббий номзод бўлган экан. Ишонч билдиришгани учун, шу фурсатдан фойдаланиб "Сурхон" клуби раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Қаерда ишлаган бўлсам ҳам фақат олдинга интилиб келганман. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда