23:39 / 07.03.2020
2 329

Миржалол Қосимов: "Дуранг адолатли натижа"

Миржалол Қосимов: "Дуранг адолатли натижа"
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Суғдиёна” - АГМК ўртасидаги баҳс якунига етди.
Якунда дуранг натижа қайд этилган учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов фикрларини билдириб ўтди.

“Жиззахда футбол мавсуми бошлангани билан барча мухлисларни табриклайман. Ижозатилар билан эртага бўлиб ўтадиган 8 март - халқаро хотин-қизлар байрами билан жамоамиз номидан табриклаб қоламан.

Бевосита ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимда жанговар ҳаракатлар кузатилди. Голгача барчаси кўнгилдагидек кетаётганди. Кўрган бўлсангиз оддий вазиятда дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Йигитлар ўзларида куч топган ҳолда ҳужум уюштиришди ва мен кутган ўйинни кўрсатишди. Жокич иккинчи сариқни олиб майдонни тарк этиши оқибатида бир киши кам бўлиб қолдик.

Қийин вазиятда қолганимизга қарамасдан йигитлар натижани дурангга келтиришди. Доим таъкидлаб келганмиз футбол 90 дақиқа ўйналади. Шогидларим ўйнашни билишади. Ҳамма гап хоҳишда. Футбол мухлислар учун ўйналади, мақсадимиз уларга ёқадиган жанговар футбол намойиш этиш.

“Суғдиёна” очко йўқотган бўлиши мумкин, биз очко қўлга киритдик. Менимча, дуранг ёмон натижа эмас. Мавсумни дуранг билан бошладик, албатта уйда ўтадиган баҳсни ғалаба билан бошламоқчи эдик. “Металлург”га қарши беллашувнинг йигирманчи дақиқасига қадар жуда яхши ўйин намойиш этдик. Бугун ҳам бир киши кам бўлиб охиригача курашдик. Мен ўз шогирдаримга кўрсатмалар бердим. Ҳакамга эътироз билдирганим йўқ. Улар ўз ишини қилди”, - деди Қосимов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Дуранг адолатли натижа"