date
views 2 676

Нурмагомедов — Фергюсон жанги коронавирус сабаб қолдириладими?

Нурмагомедов — Фергюсон жанги коронавирус сабаб қолдириладими?
Фото: Getty Images
UFC президенти Дэйна Уайт коронавирус эпидемияси Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг кечасининг ўтказилишига тўсиқ бўлмаслигини маълум қилди.

Россиялик ва америкалик яккакурашчилар ўртасидаги тўқнашув UFC 249 кечасида 18 апрель куни (Тошкент вақти билан 19 апрель тонги) Нью-Йоркда бўлиб ўтади.

«Биз биринчи навбатда жангиларимизнинг соғлиғи ҳақида ўйлаймиз, бу ҳаммасидан муҳим. Уларнинг ҳимояси учун барча ишни қиламиз. Нима бўлган тақдрида ҳам мусобақа бекор қилинмайди. Курашчилар хавфсизлигини таъминлашга уринамиз, бироқ мусобақани бекор қилмаймиз», — дейди Уайт.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нурмагомедов — Фергюсон жанги коронавирус сабаб қолдириладими?