10:00 / 08.03.2020
2 662

Собиқ ҳакам: “Видаль ўша вазиятда ўйинга қўшилмади. Бундай ҳолатда баҳсни тўхтатиш мумкин эмас”

Собиқ ҳакам: “Видаль ўша вазиятда ўйинга қўшилмади. Бундай ҳолатда баҳсни тўхтатиш мумкин эмас”
Испаниялик собиқ ҳакам Барренечеа Монтера “Барселона” – “Реал Сосьедад (1:0) учрашувини бошқарган Хуан Мартинес Мунуэранинг қарорларига изоҳ бериб ўтди.

Мунуэра учрашувнинг иккинчи бўлими охирларида ВАР тизими орқали вазиятни қайта кўриб чиқиб, баскликлар ҳимоячиси Робен ле Норман тўпни қўли билан ўйнаган деб топди ва меҳмонлар дарвозасига 11-метрлик жарима тўпи белгилади. Аммо ўша вазиятга қадар тўп жарима майдончасига узатилаётган ҳолатда кўк-анорранглилар ярим ҳимоячиси Артуро Видал ўйиндан ташқари ҳолатда қолгандек кўринганди.

Ўйиннинг аҳамиятидан келиб чиқсак, жудаям кам “фол” қайд этилди. Бу ҳакамларнинг яхши ишлаганидан дарак беради. Пенальти белгиланган вазиятда видео ассистент ҳакамга “Сосьедад” футболчиси жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнаганлиги ҳақида хабар берди ва бу тўғри қарор эди. Ҳар қандай ҳолатдаям майдондаги ҳакам сўнгги қарорни қабул қилади. Якунда у тўғри қарор чиқарди.

Айримлар ўша вазиятдан олдин Видаль офсайдда қолган эди деган фикрда. Чилилик футболчи ўша ҳолатда тўп учун курашмади, шу сабабли бундай вазиятларда ҳуштак чалиб ўйинни тўхтатиш мумкин эмас.

Мунуэра шунингдек Альбанинг ўйин охирида киритган голини ВАР орқали аниқлаб, бекор қилди ва адашмади
”, дейди Монтеро.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Собиқ ҳакам: “Видаль ўша вазиятда ўйинга қўшилмади. Бундай ҳолатда баҳсни тўхтатиш мумкин эмас”