Фото: МОҚ матбуот хизмати
Иордания пойтахтида давом этаётган бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнир давом этмоқда. Бироз аввал ҳамюртимиз Бобоусмон Батуров (-69 кг) чорак финал жангини якунлади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Хитойлик Кионг Ерсунга қарши жанг олиб борган юртдошимиз уч раунд давом этган беллашувда устунлигини намойиш қилди ва баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди. Энг асосийси, ушбу ғалаба Батуровга Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим қилди.
Мусобақа регламентига кўра -69 килограмм вазн тоифасида ушбу мусобақада Токио-2020 учун 5 та квота ўйналмоқда. Демак, ярим финал финал йўлланмаси жиззахлик боксчимизга Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини беради.
Шу тариқа делегациямизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритган йўлланмалари сони 15 тага етди. Бугун Олимпиада лицензиялари учун рингга кўтариладиган яна 4 нафар боксчимизга ҳам мана шундай ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламиз» - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу вазн тоифасида юртимиз шаъни учун курашишда иккита асосий номзод – Бобоусмон Батуров ва Шаҳрам Ғиёсов эди. Ёпиқ эшиклар остида ўтган ўзаро жангдан кейин мураббийлар штаби Батуровни саралаш турнирига олиб боришди ва у ўзига билдирилган ишончни оқлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда