Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бухоро" (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Шота Арвеладзе иштирок этди.
"Ҳар бир ўйин жуда қийин ўтмоқда, мавсум боши бўлгани учун. Формага тезроқ кириш керак. Учта голдан ташқари яна 4-5та голли вазият бўлганди. Рақибда эса адашмасам биринчи таймда яримта вазият бўлди.
Биз чиройли голлар урдик. Ғалаба қозониш жуда муҳим эди. Биринчи таймда бироз секинроқ ўйнадик. Балки рақиб майдон марказида тўпни эркин бериб қўйгани учун шундай бўлгандир. Иккинчи таймда кўпроқ ҳужумга ўтдик, тўп узатишлар кўпроқ бўлди. Бир марта тўп устунга тегди. Иккинчи таймда чиройли ўйин ва чиройли голлар эвазига жуда муҳим ғалаба қўлга киритилди", - дейди Шота Арвеладзе.
- "Пахтакор" ўтган йилгидек агрессив эмасдек кўринмоқда...
- Худди шуни бошида айтдим. Мавсум боши бўлгани учун футболчилар тезроқ формага киришлари лозим. Ростини айтсам, Суперлигада иккала ўйинда ҳам рақиб деярли 10 киши бўлиб ҳимояланди. Мен кўпроғини хоҳлайман ва кўпроғини кутаман. Темп қўшиш керак, формага кириш керак. Балки ҳужумда агрессив эмасдирмиз бироқ 4та расмий ўйинда 10та гол урдик ва 2та гол ўтказдик. Ўйинни яхшилаш учун вақт бор, хатоларни кўриб чиқиш ва ишлашда давом этиш лозим.
- Дердийок ҳақида нима дейсиз?
- Ўйинга яхши қўшилди. Ҳақли равишда пенальти ишлади. Бундай ўйинларга қўшилиб кетиш қийин.
- Асад Собиржонов машғулотларда жуда ҳам ўзини яхши кўрсатмоқда. Унга қачон янада кўпроқ имконият берасиз?
- Жамоадаги барча бир-бири билан рақобатлашмоқда. Ҳамманинг ўз роли бор. Кимдир ўйинни бошлайди, кимдир тугатади. Таркибда яхши формада бўлмаганлар ҳам бор, улар билан ҳам ишлашда давом этамиз.
- Ўзбекистон чемпионатида деярли барча жамоа ҳимоявий ўйин намойиш этишади. Шу боисдан "Пахтакор" ҳимоячилари етарлича босимни ҳис қилишмаяпти. Буни қандай ҳал қилмоқчисиз?
- Камида 4та клуб ҳужумкор ўйнайди. Булар "Локомотив", "Бунёдкор", "Насаф" ва яна бир жамоа топилса керак. Сабаби уларнинг услуби шундай. Футбол шундай ОЧЛга ҳам, Суперлигага ҳам тайёрланиш керак. Ҳимоячиларга ҳам бундай вазиятда қийин, бутун ўйин давомида ҳеч қандай вазият бўлмайди ва битта ҳужум қимматга тушиши мумкин. Шу боис доим хушёр бўлиш шарт. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда