Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бухоро" (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Муҳсин Муҳаммадиев иштирок этди.
"Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун 66-дақиқага қадар ёмон ўйнамадик. Ўша вазиятда урилган голни кўриб чиқиш керак. Ҳозирча такрорий вазиятни кўрмадим, баъзи саволларимиз бор. Умуман олганда жамоам олдиндан тайёрланган режа бўйича тўғри ўйнади. Замонавий футболда вазиятлар, тўп билан муомала қилишдаги устунлик ҳисобланмайди", - дейди Муҳсин Муҳаммадиев.
- Голгача ва голдан кейин "Бухоро" икки хил футбол ўйнади. Нимага?
- Сабаби биринчи гол футболчиларга таъсир қилди. Балки йигитлар тушкунликка тушиб қолишгандир. Менимча ўша вазиятда ўйин қоидаси бузилган эди.
- "Бухоро"да Липартия, Капор каби яхши легионерлар бор. Аммо негадир ўйин яхши чиқмаяпти.
- "Пахтакор" бугунги кунда таркиб бўйича барчадан кучли. Уларга қарши очиқ футбол намойиш эта олмаймиз. Бугун биз жуда тўғри тактика танлагандик. Агар ўша биринчи гол бўлмаганида "Пахтакор"га қийин бўларди. Тўғри биз кам ҳужум қилдик, аммо такрорлайман "Пахтакор"га қарши ҳужумкор ўйнай олмаймиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда