Супелиганинг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.
"Бутун ўйин давомида фақат ҳимояландик. Тўғри "Насаф"нинг хатосидан кейин гол ура олдик. Аммо умуман олганда режалаштирган ҳеч нима ўхшамади. Ҳа, баъзи вазиятларда тартибли ҳимояландик, баъзида омадимиз келди. Фақат ҳимояда ўйнаб ғалаба қозониш қийин. "Насаф" ҳақли тарзда ғалабага эришди", - дейди Александр Хомяков.
- Жамоага нима етишмади?
- Биз деярли ҳужум қилмадик. Тўп бизда бўлганида ҳужумга ўтишда жуда ҳам секин ўйнадик. Қарши ҳужум ҳақида умуман гапирмаяпман. Режамиз майдон марказида ҳимоявий ўйнаш эди, афсуски "Насаф" бизни тўлиқ ҳимояланишга мажбур қилди ва тўлиқ ўйин давомида ташаббусга эга бўлди.
- Легионерлар ҳақида нима дея оласиз?
- Умуман олганда футболчиларимга у қадар ҳам эътироз йўқ. Ишлашда давом этамиз ва "Навбаҳор"га қарши уйдаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда