08:23 / 09.03.2020
2 669

Зиданнинг "кетмони" баланд учмаяпти (видео)

Зиданнинг "кетмони" баланд учмаяпти (видео)
Испания чемпионатининг 27-турида "Реал" клуби "Бетис" (1:2) га ютқазиб қўйди.
Ушбу мағлубият Зинедин Зидан шогирдлари учун сўнгги 7 та баҳсдаги тўрттинчиси бўлди.

Испания Ла Лигасининг 27-турида “Бетис” ўз майдонида “Реал”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу ўйиндан сўнг “қироллик клуби” 1-ўринга чиқиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди. “Бетис” эса 12-ўринга кўтарилиб олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Мадрид клуби 6 февраль куни Ла Лига доирасида "Реал Сосьедад"га, 22 февраль куни яна Испания чемпионатида "Леванте"га ва 26 февралда ЧЛ доирасида "Манчестер Сити"га имкониятни бой берганди.

"Реал Сосьедад"га қарши учрашувгача, "қаймоқранглилар" мавсум давомида 32 та баҳс ўтказиб, бор-йўғи икки марта ютқазишганди. Қолган 30 та беллашувнинг 20 тасида ғалаба ва 10 тасида дуранг қайд этганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зиданнинг "кетмони" баланд учмаяпти (видео)