Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси бўлган Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи бокс бўйича лицензион турнир ўзининг қизғин палласига кириб улгурди.
Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилаётган, Осиё ва Океания минтақаси учун йўлланма берувчи мазкур мусобақада бугун чорак финал баҳслари давом эттирилмоқда. Аҳамиятли томони шундаки, бугун яна бир ҳамюртимиз -52 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган чарм қўлқоп устаси Шаҳобиддин Зоиров квалификацион турнирнинг чорак финал баҳсида эронлик рақиби Омид Аҳмадисафа устидан ғалаба қозонди.
Ҳамюртимиз уч раунд давомида тўлиқ устунликни ўзида сақлаб қолган ҳолда эронлик боксчини 5:0 ҳисобида таслим эта олди.
Амалдаги Олимпия ва Жаҳон чемпиони ҳисобланмиш Зоиров энди ушбу турнирнинг ярим финалида таиландлик Тҳитисан Панмот билан жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган бир қатор жанглар натижасига кўра, 3 нафар боксчимиз Олимпиада йўлланмаларини нақд қилишган эди. Улар +91 кг вазнда Баҳодир Жалолов, -91 кг вазнда Санжар Турсунов ва -69 кг вазнда Бобоусмон Батуровлар Токио учун чипта соҳибига айланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда