
-57 кг вазн тоифасидаги боксчимиз, амалдаги жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов ҳам Иорданияда давом этаётган лицензион турнирнинг чорак финалида рингга кўтарилди.
У гонгконглик Синг Ю Цога қарши жанг қилди. Ушбу вазн тоифасига 6 та йўлланма берилган бўлиб, жанг ғолиби учун Токио Олимпиадасига лицензия нақд бўларди. Мағлубиятга учраган боксчи қоидага кўра яна битта жанг ўтказиб, йўлланмани қўлга киритиш имкониятига эга бўларди.
Ҳар уч раундда ажойиб ҳаракат қилган юртдошимиз рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда 5:0 ҳисобида ғалабага эришди ва Токио йўлланмасини қўлга киритиш баробарида ярим финалга ҳам йўл олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар