16:13 / 10.03.2020
2 440

Ярим финалда 6 нафар ҳамюртимиз жанг қилади

Ярим финалда 6 нафар ҳамюртимиз жанг қилади
10 март куни 6 нафар боксчимиз лицензион мусобақа ярим финалида жанг қилади. Финалга йўл олиш учун ҳамюртларимизга рақиблик қиладиган боксчилари номи ва жангларнинг вақтлари маълум бўлди.

Қуйида ярим финалда рингга кўтариладиган боксчилар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Титисан Панмот (Таиланд) (15:15дан сўнг)
-63 кг: Элнур Абдураимов - Чинзориг Баатарсуҳ (Мўғулистон) (15:45дан сўнг)
-69 кг: Бобоусмон Батуров - Ҳуссейн Иашаш (Иордания) (16:00дан сўнг)
-91 кг: Санжар Турсунов - Давид Ника (Янги Зеландия) (16:45дан сўнг)
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Серик Темиржанов (Қозоғистон) (21:30дан сўнг)
+91 кг Баҳодир Жалолов - Кумар Сатиш (Ҳиндистон) (23:00дан сўнг)

Қайд этиш лозимки, юқоридаги барча боксчиларимиз Токио Олимпиадаси лицензиясини нақд қилиб қўйишган. Навбатдаги ғалабалар эса уларнинг рейтингини яхшилашга хизмат қилади.

Аёллар терма жамоамиз аъзоси Турсуной Раҳимова 11 март куни таиландлик рақибасига қарши жанг қилади. Ўша жангдаги ғалаба боксчимиз учун Токио Олимпиадаси лицензиясини тақдим этади.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ярим финалда 6 нафар ҳамюртимиз жанг қилади