date
views 2 584

Шаҳобиддин Зоиров таиландлик рақибига ютқазиб қўйди

Шаҳобиддин Зоиров таиландлик рақибига ютқазиб қўйди
Иорданияда бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун ўтказилаётган лицензион мусобақанинг бугунги кун беллашувларига ҳам старт берилди. Бугун ўтказилиши белгилаб қўйилган ярим финал беллашувларини вакилларимиз орасида Шаҳобиддин Зоиров бошлаб берди.

-52 килограмм вазн тоифасида Токио Олимпиадасига йўлланма олган вакилимиз ярим финалда таиландлик Тутисан Панмот билан баҳс олиб борди. Афсуски, мазкур баҳс таиландлик боксчининг ғалабаси билан якунланди ва Зоиров мусобақанинг бронза медали билан тақдирланди. Бугун кун давомида жанг олиб борадиган 5 нафар вакилимизга омад тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳобиддин Зоиров кечаги жангида қўлга киритган ғалабасидан сўнг Олимпиада йўлланмасига эга чиққан эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳобиддин Зоиров таиландлик рақибига ютқазиб қўйди