06:56 / 11.03.2020
2 775

“Навбаҳор” назорат учрашувида “Истиқлол”га мағлуб бўлди

“Навбаҳор” назорат учрашувида “Истиқлол”га мағлуб бўлди
уперлига қатнашчиси Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси бугун ўз майдонида синов-назорат учрашувида майдонга тушди.
Андрей Канчельскис бошқарувидаги “лочинлар” водий дербиси олдидан ПРО-Лига вакили “Истиқлол” билан куч синашди.

Намангандаги “Марказий” стадионда кечган баҳсда бош мураббий асосан кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчиларга имконият берди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди. “Навбаҳор”нинг россиялик 26 ёшли легионери Руслан Болов яратилган имкониятдан унумли фойдаланиб, меҳмонлар посбони Хуршид Ходжаевни доғда қолдирган бўлса, иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида “Истиқлол” футболчилари камбэк қилди.

Дастлаб қанот ярим ҳимоячиси Рустам Абдуҳамидов ҳисобни тенглаштирган бўлса, кейинчалик “Навбаҳор”нинг собиқ ҳужумчиси Мўйдин Мамазулунов ҳам муваффақият қозонди. Шу тариқа қизиқарли кечган норасмий дербисида фарғоналиклар иродали ғалабага эришди. Дарвоқе, “Истиқлол” бош мураббийи Сергей Лебедев дарвозабонлар ўртасидаги рақобатни кучайтириш мақсадида бунгача асосан Суперлига клубларида ўйнаб келган тажрибали посбон Хуршид Ходжаевни жамоага таклиф этган.

“Навбаҳор” таркибига эса яқинда Самарқанднинг “Динамо” жамоасидан Миркомил Лоқаев келиб қўшилганини кўриш мумкин.

“Навбаҳор” – “Истиқлол” 1:2.
Голлар:
Руслан Болов, 10 – 1:0. Рустам Абдуҳамидов, 86 – 1:1. Мўйдин Мамазулунов, 90 – 1:2.

“Навбаҳор”: 23. Дилшод Ҳамроев, 2. Миркомил Локаев, 5. Ғиёсжон Комилов, 8. Жавлон Иброҳимов, 18. Сардор Теляков, 20. Амирбек Жўрабоев, 33. Тоҳир Шамситдинов, 70. Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 72. Павел Голишев, 88. Руслан Болов, 94. Анваржон Ҳожимирзаев.
Захирадан майдонга тушганлар: 4. Шаҳзодбек Ҳамидов, 6. Содиқжон Ортиқов, 77. Ҳусайн Эргашбоев.

“Истиқлол”: 46. Хуршид Ходжаев, 5. Абдухолиқ Қурбонов, 7. Умид Қодиров, 8 Сардор Сотволдиев, 14. Рустам Абдуҳамидов, 19. Файзулло Жуманқўзиев, 20 Улуғбек Худойбердиев, 44. Хушнуд Бозоров, 78. Умар Адҳамзода, 99. Тимур Маматмуродов.
Захирадан майдонга тушганлар: Нодир Ашурматов, Аҳрор Ўктамов, Мўйдин Мамазулумов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Навбаҳор” назорат учрашувида “Истиқлол”га мағлуб бўлди