
Иорданияда бир неча кун давом этган бокс бўйича лицензион турнирнинг сўнги жанги оғир вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов ҳамда австралиялик Жустис Хуни ўртасида бўлиб ўтди. Улар мазкур турнир чемпионлиги учун рингга кўтарилди.
Жалоловга қадар икки нафар юртдошимиз мусобақанинг олтин медалини қўлга киритиб улгурган эди. Ушбу жангда ҳам истеъдодли боксчимиздан фақат ғалаба кутилаётганди.
Тахмин қилингандек, ишонганимиздек Баҳодир рақибига хеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб,турнир ғолибига айланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар