Суперлига 3-турдан ўрин олган “Сурхон” ва “Насаф” беллашувида меҳмонлар уч очкони ўзиники қилди.
Кескин курашлар остида ўтган баҳсдан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдриб ўтди.
“Бугунги рақбимиз жиддий ва кучли эди. Улар бугун ўз майдонида ҳаракат қилди. Табиийки, биринчи рақам остида ўйнашини кутгандик. Охирги ўйинларни кўрганимизда асосан узун паслар ва стандарт вазиятларда хавфли кўриниш олишди. Биз буни билган ҳолда майдонга чиқдик. Уларнинг кучли томонларини сезган ҳолда диққат ва эътиборни йўқотишмади. Қарши ҳужумларда яхшироқ ҳаракат лозимлигини тушунтиргандик. Кўплаб вазиятлар содир этганимизга қарамасдан иккитасини голга айлантирдик. Муҳими рақиб майдонида ғалаба қозондик.
Ҳакамлар бугун жуда яхши ишлашди, хатолар кам кузатилди. Биз доим йигитларни тоза ва ҳалол ўйинга тайёрлаймиз. Бизга бекорга ҳар йили фэйр-плей совринини беришмайди. Футболда айёрликлар бўлиб туради. Аммо, ғалаба учун барча нарсани қилиш керак. Мен ўйлайманки шогирдларим ётиб олиб ўйинни чўзгани йўқ. Улар уч очкога муносиб ҳаракат қилишди.
Умар Эшмуродов жамоамизга қайтишни истади. “Пахтакор” раҳбарияти бизга таклиф билан чиқишди. У бизга кераклиги учун сафимизга қўшиб олдик. Абдувоҳид Неъматов жароҳатдан сўнг тикланмоқда. Умумий гуруҳ билан шуғулланмоқда. Кейинги ўйинларда унга ҳам имконият берамиз. Машҳур Муҳаммаджонов қишки йиғинларимиздаги ўртоқлик ўйинларида асосий дарвозабонимиз бўлди”, деди Бердиев. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда