
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Пахтакор” клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов "Футбол ТВ" телеканалидаги “Offside” кўрсатувида миллий терма жамоа сафида ҳамма ҳам ўйнай олмаслигини, бу борада клубларнинг ёшлигидан босимда катта бўлаган футболчилари терма жамоа либосини кия олишини айтди.
- Ўзбекистон чемпионатида бир ёки икки турда яхши ўйнаса, терма жамоада ҳам шу даражада ҳаракат қилади, дегани эмас. Руҳий босим кучлилик қилади. Ўзи терма жамоада ўйнайдиган ўйинчилар бор. Масалан, "Насаф" вакиллари. Сабаби, Рўзиқул Бердиев кучли мураббий. Сизга шу даражада психологик таъсир ўтказадики, уни гапларини ёшликдан эшитиб, кучайиб борасиз.
"Пахтакор" вакиллари терма жамоада тўп тепа олади. Улар ёшлигидан мухлислари босимида катта бўлган. "Бунёдкор" ва "Локомотив"да ҳам шунақа. Водийда "Навбаҳор" футболчилари терма жамоа либосини кийиши мумкин. Уларнинг ишқибозлари Ўзбекистонда биринчи рақамли ҳисобланади. Босимга дош берадиган йигитлар ҳаракат қила олади, - деди Жалолиддин Машарипов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар